4.3 C
Узбекистан
Четверг, 16 января, 2025

Давлат рамзи товар белгиси эмас

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби, ва мадҳиясига эгадир. Давлат рамзларининг мавжудлиги Ўзбекистоннинг амалда мустақиллигини яққол тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддас бўлиб, уларни ҳар қандай йўл билан таҳқирлаш қонун билан жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистон Республикаси “Давлат герби тўғрисида”ги Қонунининг
51-моддасига мувофиқ,Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.

Aniq.uz сайти томонидан Италиялик дизайнер Стефано Риччи Ўзбекистон учун коллекция яратди мақоласида (https://aniq.uz/yangiliklar/uzbekiston-gerbi-va-bayrogi-tushirilgan-krossovka-ishlab-chiqarildi-narxini-bilasizmi-foto) таъкидланишича, яъни Стефано Риччи томонидан яратилган оёқ кийимларида Ўзбекистон герби ва байроғини тасвирланган.

Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари – байроқ ва гербга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Тошкент шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат муассасаларида давлат рамзларидан фойдаланишда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилган.

Ўрганиш давомида 363 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси “Давлат герби тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилганлиги аниқланган.

Шунга кўра, Тошкент шаҳрида жойлашган шаҳар ҳамда туман миқёсидаги давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 103 та тақдимнома ҳамда 70 та қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳнома, шунингдек Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига 49 та маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар юборилган.

Натижада 55 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, 18 та ҳуқуқбузар маъмурий равишда огоҳлантирилган, 9 нафар мансабдор шахсга нисбатан жарима жазоси қўлланилган.

Адлия вазирлигиЖамоатчилик билан алоқалар бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ҳайвонлар саломатлигини муҳофаза қилишда эпидемиологик кузатувлар

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) нинг АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСАИД) томонидан молиялаштирилаётган “Глобал...

Больше похожих статей

×