36.3 C
Узбекистан
Пятница, 5 июля, 2024

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун энди янги таҳрирда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,490участниковПодписаться
- Advertisement -

Адлия вазирлиги томонидан мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштиришга қаратилган ва илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди.

Қонун билан жорий этилаётган асосий янгиликлар ва афзалликлар қуйидагилардан иборат:

1) Қонун соҳадаги маънан эскирган ва тарқоқ ҳолдаги амалдаги қонунчилик ҳужжатларини унификация қилиш ва тўғридан-тўғри амал қилувчи қоидаларни белгилашга қаратилган.

2) Қонун билан 49 та лицензиялар, 120 та рухсат бериш ҳужжатлари ҳамда 33 та хабарномаларнинг якуний рўйхатлари тасдиқланмоқда;

3) лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг ягона тартиби ва ўзига хос белгиланмоқда;

4) ваколатли органнихабардор этиш орқали фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ мутлақо янги механизм илк бор жорий этилмоқда;

5) эндиликда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомилларидан ўтиш фақат “Лицензия” ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилиши қатъий белгиланди;

Натижада лицензия дубликатини бериш, шунингдек лицензия шартномасини тузиш қаби амалиётларга чек қўйилади;

6) юридик шахслар филиалларига алоҳида лицензия ёки рухсатнома олиш талаби бекор қилинди;

7) лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар қайси ҳолатларда суд томонидан ва қайси ҳолатларда ваколатли орган томонидан бекор қилинишининг аниқ чегаралари белгиланмоқда;

8) лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этишга доир талаблар
ва шартларга риоя этилишини текшириш тартиби янада такомиллаштирилмоқда. Бунда:

  • Махсус электрон тизим ёрдамида масофавий назорат, жисмоний
    ва юридик шахслар фаолиятини жойига чиққан ҳолда текшириш, шунингдек уларнинг фаолиятига оид статистик ахборот ва улардан сўраб олинган маълумотларни таҳлил қилиш орқали;
  • хавфни таҳлил этиш” тизими ва жамоатчилик назорати субъектларининг мурожаатлари асосида амалга оширилади;

9) юридик шахслар томонидан лицензиясиз, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатсиз ва ваколатли органни хабардор этмасдан тегишли фаолиятни амалга оширганда уларга нисбатан жарима солиш институти жорий этилмоқда.

Бунда:

  • жарима бир ойда ихтиёрий тўланганда унинг 70% ундирилишига оид рағбатлантирувчи норма;
  • жамоатчилик назорати субъектларига уларнинг қонун бузилишига оид мурожаатлари асосида ундирилган жариманинг 10% миқдорда пул мукофоти берилиши белгиланмоқда.

Мазкур Қонун тадбиркорлик субъектларига кенг қулайликлар яратиб, соҳадаги бюрократик тўсиқлар, коррупциявий омиллар ва давлат органларида қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этишга, лицензиялаш ва рухсат бериш билан боғлиқ барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилиши орқали уларнинг шаффофлиги таъминланишига, лицензиясиз, рухсатномасиз ва ваколатли органни хабардор этмасдан фаолият амалга оширилишининг олди олиниши ва юридик шахсларнинг масъулияти янада ошишига хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент вилоятида божхоначилар 6 ойда 40 та ҳолатда 37 кг гиёҳвандлик воситасини ушлади

2024 йилнинг ўтган давр мобайнида Тошкент вилояти божхона бошқарма томонидан жами 6,5 трлн. сўмлик божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан тадбиркорларни...

Больше похожих статей

×