12.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Профессор Азамат Шамсиевнинг таълим тизимини ислоҳ этишга қаратилган аниқ таклифларини инобатга олишга ким ёки нима ҳалақит бермоқда?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида соҳани ислоҳ қилиш йўлида амалга оширилаётган ишлар бўлсада, лекин сифат борасида ўзгаришлар ҳали сезилмаётганлиги таъкидланган эди.

Таълим жараёни Таълимнинг халқаро стандартларига мос эмаслиги, айрим ўқув дарслари замон ва бозор талабига эмас, балки профессор-ўқитувчиларга мослашганлиги, талабалар ўз йўналишига дахлдор бўлмаган фанлар билан ҳам шуғулланаётганлиги йиғилиш давомида давлатимиз раҳбари томонидан танқид қилинган эди.

Шу ва бошқа камчиликларга барҳам бериш учун мутасаддиларга давлат таълим стандартларини халқаро стандартларга мослаштириш, барча олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларини кредит-модул тизимига ўтказиш бўйича топшириқ берилди.

Йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ким ва қандай ҳал қилади? Бунинг аниқ йўлини биладиган борми? Давлатимиз раҳбари қайд қилиб ўтган ислоҳотлар юкини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда унга қарашли бўлган идора ва муассасалар кўтара оладими? Туб ўзгаришларни амалга ошириш жараёнида балки вазирлик велосипед ихтиро қилмасдан, мамлакатимизда мавжуд тажрибаларни ўрганиб, улардан тўғри ва ижодий фойдаланиш масаласини ўртага ташлар? Шунда кўпгина муаммолар ечилган ва келгусида йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларнинг олди олинар эдими?

Журналист ва олий таълим тизимида чорак аср фаолият юргизган шахс сифатида соҳада рўй бераётган ўзгариш ва янгиликлар билан доимо қизиқиб келаман. Бундан бир неча йил аввал Самарқанд тиббиёт институтида ўқитишнинг янгича усулига ўта бошланганлиги, бунда жаҳоннинг илғор тажрибаси инобатга олинганлигидан хабардор бўлиб, институтда ишлайдиган таниш домлалар ва ўқийдиган талабалардан янгилик ҳақида фикрларини сўраб, унга бўлган муносбатларини билиб олишга интилган эдим.

Бу ерда гап 2013 йилда СамТИда ўқув жараёнларини халқаро стандартларга мос равишда кредит-модул тизимига ўтказилганлиги ҳақида бормоқда. Ушбу тизим ва унинг афзалликлари ҳақида институтга 16 йил давомида ректорлик қилган профессор Азамат Шамсиев илмий анжуманларда ҳамда оммавий ахборот воситаларида халқимиз, миллатимиз тақдирини чуқур ўйлаб ёзилган мақолалари билан чиқишлар қилди.

Профессор Азамат Шамсиевнинг ўта долзарб ва фактлар асосида ёзилган “Таълим тизимимиз халқаро стандартларга мосми?” сарлавҳаси остида жорий йилнинг январь ва май ойларида матбуотда (“Янги Ўзбекистон”, “Ўзбекистон овози” ва “Адабиёт газетаси”да) эълон қилинган мақоласида тизимни ислоҳ қилиш учун аниқ таклифлар мавжуд. Таниқли олим, педагог ва ташкилотчининг ўртага ташлаган қатор саволлари жавобсиз қолмаслиги зарур.

Мана, ўша саволлардан айримлари:

Нега Ўзбекистон таълим тизими халқарор стандартларга жавоб бермайди? Нега Ўзбекистонда берилган дипломлар чет элларда тан олинмайди? Нега Олий маълумотли мутахассислар ишга жойлаша олмайди? Нега Ўзбекистонда халқаро таълим стандартларида бир босқичли таълим тизими ҳам мавжудлиги инобатга олинмайди? Халқаро стандартларга кўра, ОТМ битирувчиларига ихтисослик йўналишлари бўйича мактабгача таълим ўқитувчиси, бошланғич таълим ўқитувчиси ёки ўрта мактаб биология (тарих, химия ва ҳоказо) ўқитувчиси дипломи берилади. Бизда бу жараён умуман инобатга олинмаган.

Шунга асосан, 2013 йил Самарқанд давлат медицина институтида Халқаро таълим стандартларига мос таълим стандартлари, ўқув режа ва фан дастурлари яратилган ва кредит-модуль тизимида ўқитиш жорий этилган. Профессор А.Шамсиев мақолаларида ушбу тизим онлайн усулда масофавий таълим бериш, малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга қаратилганлиги ва дунёнинг ривожланган олий таълим муассасалари битирувчилари билан рақобатлаша оладиган кадрлар тайёрлашда муҳим ўрин тутиши уқтирилган.

Таъкидлаш жоизки олимнинг таклифлари Президент Шавкат Мирзиёев нигоҳига ҳам тушган. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 2019 йил 11 январда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида профессор А.Шамсиев СамТИда амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритганида, давлатимиз раҳбари бу янгиликларга юқори баҳо бериб, уни қўллаб қувватлаган эди. Натижада, Президентимизнинг 2019 йил 9 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида  мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасаларини 2030 йилга қадар кредит-модуль тизимига ўтиши белгилаб қўйилди.

Агар профессор Азамат Шамсиев таклиф этаётган Миллий таълим стандарти тегишли мутахассислар ва мутасаддилар томонидан ўрганилса ва амалиётга жорий этилса, таълим тизимини тўлақонли ислоҳ этишга асос, демакки, нур устига аъло нур бўларди.

Тизимни ислоҳ қилишга манфаатдор бўлганлар албатта профессор Азамат Шамсиевнинг таклифларини ўрганиб, таҳлил қилиб, энг сараларини амалиётга жорий этишга киришса, бундан барча манфаатдор бўларди.

Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

1 КОММЕНТАРИЙ

  1. Нур устига нур булмайди. Гур булади. Ишонмасангиз шу тизимда тайорланган врачларни хакконий билимини малакасини синаб курингиз. Тест йодлаб тути бб колган. Клиник фикр амалий малака ноль. Бу тизим украинадан олиб келинди.халкаро эмас. Украниа хам Бу тизимни танлаганига пушаймон. Бу тизим дарс булмокда кетмокда давомат ун укитувчиларга яхши.талабани онгини кафасга солиб куяди.ижодкорлик ноананавий йондашув клиник фикрлаш ноль.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пойтахтда жамоат транспорти ва овқатланиш муассасалари 24/7 ишлаши режалаштирилмоқда

Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия каби тунги иқтисодиёт ривожланган шаҳарларда йиллик...

Больше похожих статей

×