12.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Ўзбекистонда «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» пайдо бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш мақсадида «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» лойиҳалари ишга туширилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар қилди.

 Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида давлат ҳокимияти органларида коррупция хавфларини аниқлаш, олдини олиш ҳамда бартараф этишга қаратилган «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» дастурлари йўлга қўйилмоқда.  

 Ушбу дастурлар Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий экотизимни мустаҳкамлаш» қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилади.

 Дастлабки босқичда дастур Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри ва Бухоро вилоятининг Вобкент туманида амалга оширилади.  

 Маълумот ўрнида: «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» — бу идора ва ташкилотлар ичида коррупциянинг ҳар қандай кўринишини истисно этадиган ҳалоллик, шаффофлик ва ахлоқнинг юқори стандартлари амал қиладиган махсус яратилган ҳудудлардир. Ушбу лойиҳалар асосидаги методология Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Жануби-Шарқий Европанинг 11 мамлакатида ўз самарадорлигини исботлади.  

 У 30 та маҳаллий ҳокимият органида қўлланилди ва 2011 йилда давлат хизматини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун БМТ мукофотига сазовор бўлди.  

 Ушбу чора-тадбирлар коррупциядан холи ҳудудларни яратишга ёрдам беради ва улар муваффақиятли амалга оширилгандан сўнг дастур бошқа барча туман ва шаҳарларга татбиқ этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пойтахтда жамоат транспорти ва овқатланиш муассасалари 24/7 ишлаши режалаштирилмоқда

Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия каби тунги иқтисодиёт ривожланган шаҳарларда йиллик...

Больше похожих статей

×