15.1 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Пойтахтда жамоат транспорти ва овқатланиш муассасалари 24/7 ишлаши режалаштирилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия каби тунги иқтисодиёт ривожланган шаҳарларда йиллик даромадлар иқтисодий ўсишни сезиларли даражада рағбатлантиради.

Агентликнинг таъкидлашича, Тошкентда тунги иқтисодиётни самарали ривожлантириш учун айрим кўчаларни гастрономик зоналарга айлантириш билан чекланиб қолмасдан, устувор қадамларни қўйиш зарур.

Шу муносабат билан агентлик Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни ривожлантириш бўйича бир қатор таклифлар ишлаб чиқди, хусусан:

2025 йил 1 февралдан тунги иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳ тузиш;

— кўнгилочар муассасаларнинг жума ва шанба кунлари кеча-кундуз ишлаши ҳамда уларнинг иш соатларига қўйилган чекловларни бекор қилиш;

— туристик жозибадор зоналарни аниқлаш ва уларда тунги тадбирлар учун жойларни ташкил этиш;

— Тошкент шаҳридаги жамоат транспортини (автобуслар, трамвай, метро) кеча-кундуз ишлаш режимига ўтказиш;

— тунги муассасалар, жамоат транспорти йўналишлари ва махсус таклифлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган «Тунги Тошкент» электрон платформасини яратиш;

— тунги иқтисодиёт учун маълум ҳудудларни модернизация қилиш, кўчаларни ёритишни кучайтириш ҳамда аҳоли ва сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратиш.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, «Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш, шунингдек, тунги иқтисодиёт соҳасида лицензиялаш тизимини ислоҳ қилишни назарда тутувчи қонунни тайёрлаш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» пайдо бўлади

Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш мақсадида "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" лойиҳалари ишга туширилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги...

Больше похожих статей

×