26.1 C
Узбекистан
Понедельник, 1 июля, 2024

Ҳакамлик суди низони бир тарафнинг аризаси асосида кўриб чиқиши мумкин эмас. Нега?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,480участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги вақтларда Адлия вазирлигига фуқаролардан кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш бўйича харажатларни қоплаш бўйича фақатгина кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотнинг ёки уй-жой мулкдорларининг ширкати аризаси асосида ҳакамлик судининг қарори чиқарилишидан норозилиги ҳақидаги мурожаатлар келиб тушмоқда.

 Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб қонун ҳужжатларда фуқароларимизнинг айрим ҳуқуқларини эслатиб ўтишни жоиз деб билдик, дея изоҳ беради Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Таъкидланишича, мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб қонун ҳужжатларда фуқароларимизнинг айрим ҳуқуқларини эслатиб ўтишни жоиз деб билдик.

 Ўзи ҳакамлик суди нима? “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонунга асосан ҳакамлик суди фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларни ҳал этувчи нодавлат орган ҳисобланади.

 Ҳакамлик судлари маъмурий, оила ва меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа низоларни ҳал этмайди.

 Мазкур Қонуннинг 11-моддасига асосан ҳакамлик битими (ҳакамлик судига ҳал қилиш учун топшириш ҳақидаги ёзма шаклда тузиладиган келишув) мавжуд бўлган тақдирдагина низо ҳакамлик судининг ҳал қилувига топширилиши мумкин.

 Шунингдек, мазкур Қонунга кўра ҳакамлик судьяси — ҳакамлик судида низони ҳал этиш учун ҳакамлик битими тарафлари томонидан сайланган ёки белгиланган тартибда тайинланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.

 Яъни, тарафларнинг ҳакамлик битимисиз ва улар томонидан сайланмаган (тайинланмаган) ҳакамлик судьяси томонидан фақатгина бир тарафнинг аризаси асосида низони кўриб чиқиши, иккинчи тарафни (жавобгарни) чақирув қоғози орқали чақиртириб, ҳакамлик битимини мажбурий имзолатиш талабини қўйиш қонунга зид ҳисобланади.

 Юқоридаги талабларга риоя этилмаган ҳолда ҳакамлик битими тузилган тақдирда, ушбу битим ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.  Бу эса ўз навбатида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ваколатли суд томонидан бекор қилишга асос бўлувчи сабаблардан бири ҳисобланади

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1 млрд 200 млн сўмлик сохта пуллар ёндириб ташлаш йўли билан йўқ қилинди

Навоий шаҳри атрофидаги ҳудудда 1 млрд 200 млн сўмлик сохта пуллар ёндириб ташлаш йўли билан йўқ қилинди. Бу ҳақда...

Больше похожих статей

×