26.1 C
Узбекистан
Понедельник, 1 июля, 2024

Асаджон Хўжаев:”Мунозарали ва танқидий материалларга ўз вақтида муносабат билдирмаган матбуот котибларига жиддий чора кўрамиз”

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,480участниковПодписаться
- Advertisement -

Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев Тошкент вилояти хокимликлар, давлат идоралари матбуот котиблари, ноширлар, журналистлар ва блогерлар билан учрашувда гапирди

Унда матбуот котиблари фаолияти танқидий таҳлил этилди.

«Бугунги талаблардан келиб чиқиб, мунозарали ва танқидий материалларга ўз вақтида муносабат билдирмаган, медиа-режаларга масъулият билан ёндашмаган ёки аҳолига расмий маълумотларни тезкор етказиш пайида бўлмаган матбуот котибларига жиддийроқ чора кўришга мажбур бўламиз. Ҳар қандай ҳудуддаги асосий ва расмий манба — ахборот хизмати», — деди Асаджон Ходжаев. 

Учрашувда мавжуд муаммоларнинг ечимлари ҳақида сўз юритилди. ОАВ ҳамда блогерлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, замонавий коммуникациялардан унумли фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда нашриёт ва матбаа ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувнинг асосий мавзуси — босма ОАВ учун обуна муаммоси ҳамда газета-журналларни етказиб бериш тизимини такомиллаштириш бўлди.

Асаджон Ходжаев ўз сўзида Агентлик томонидан босма нашрларни сақлаб қолиш устида иш олиб борилаётганини қайд этди. 

«Агентлик барча ташкилот ва идораларга босма нашрларга обуна бўлиш юзасидан тавсия юборади. Чунки газета ва журналлар жамият учун қанчалик муҳим эканини яхши тушунамиз. 

Интернет ОАВ ҳамда мобил мессенжерлар янгиликларни тезкорлик билан узатишлари мумкин, бироқ уларда таҳлилий материаллар етарли эмас. Шу боис газеталар кўпроқ таҳлилий материаллар билан ўз ўқувчиларини топишлари мумкин. Материаллар тегишли экспертлар, олимлар, мутахассисларни жалб қилган ҳолда тайёрланса, нашрнинг обрўси ҳам, ўқувчилари сони ҳам ортади», — дея таъкидлади АОКА директори. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Солиқ тўловчилар 5 ойда қанча солиқ имтиёзларидан фойдалангани маълум бўлди

Ўзбекистонда 122 минг 862 та ташкилот 2024 йилнинг январь май ойларида 10,6 трлн сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Бу...

Больше похожих статей

×