26.1 C
Узбекистан
Понедельник, 1 июля, 2024

Давлат идоралари энди очиқ ишлайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,480участниковПодписаться
- Advertisement -

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигиги оид бир қатор қўшимча нормалар белгиланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходимлари иштирокида ўтган матбуот анжуманида сўз борди.

 Мазкур Фармон билан барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати (33 та) тасдиқланди.

Давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятига оид ҳисоботни ҳар йили:

  • 1 мартгача веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартгача уни жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш ҳақида хабар беради;
  • 1 апрелгача ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш учун матбуот анжуманларини ўтказади.

2021 йил 1 июлдан қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар порталига (Портал) ва давлат органлари ва ташкилотлари веб-сайтларига жойлаштирилиб, ҳар чоракда янгилаб борилади:

  • амалга оширилган давлат харидлари;
  • мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари;
  • Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар, шу жумладан индивидуал имтиёзлар берилган субъектларнинг бенефициарлар, улар томонидан тўланган солиқлар ва молиявий кўрсаткичлар;
  • ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси, шу жумладан объектларни қуриш, реконстпукция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари.

Шунингдек, ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари,  ўқишни кўчириш билан боғлиқ имтиҳонлар ва нострификация тест синовларини ўтказиш жараёнини Интернетда жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади. Бунда 2021/2022 ўқув йили қабулигача имтиҳонларни Интернетда жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформаси ишга туширилади.

            2021 йил 1 августгача Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси расмий веб-сайтида ва Порталда Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси ишга туширилади.

Фармон билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди. Хусусан, Агентлик давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотларни Интернетга жойлаштириш мажбуриятлари ҳисобини юритади, шу билан бирга мурожаатлардан келиб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлиги ва шаффофлигига оид долзарб масалаларни “Mening fikrim” веб-портали орқали умумхалқ муҳокамасига чиқаради.

2021 йил 1 декабрдан йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади, Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари, шунингдек тарафларнинг розилиги билан айрим ҳуқуқбузарликларга ва оилавий низоларга оид фуқаролик суд ишлари телеканаллар ҳамда Интернет орқали жонли эфирга узатилади.

Ушбу Фармон шубҳасиз давлат бошқарувини амалга оширишда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, давлат органининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Солиқ тўловчилар 5 ойда қанча солиқ имтиёзларидан фойдалангани маълум бўлди

Ўзбекистонда 122 минг 862 та ташкилот 2024 йилнинг январь май ойларида 10,6 трлн сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Бу...

Больше похожих статей

×