24.1 C
Узбекистан
Среда, 15 мая, 2024

Хивада янги вокзал ишга туширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Бу ҳақда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган очиқ мулоқотда маълум қилинди. Очиқ мулоқотда поездлар ҳаракатининг қайта тикланиши умуман, темир йўл транпорти соҳасида амалга оширилган ишларга батафсил тўхтаб ўтилди. Унга кўра, 2017-2020 йилларда темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қуйидаги йирик қурилишлар амалга оширилган👇

2017-2018 йилларда Бухоро-Мискен участкаси – 380 км;
2017-2018 йилларда Ургенч-Хива участкаси – 33 км;
2019 йилда Савай-Хонабод участкаси – 11 км.
2020 йилда Андижан-Савай-Хонобод участкасини модернизация қилинди ҳамда шаҳарлараро поездлар қатнови йўлга қўйилди (65 км).
2017-2020 йиллар давомида жами 706,32 км темир йўлларида (2017-йилда 91,78 км, 2018-йилда 189,85 км, 2019-йилда 232,79 км 2020-йилда 191,9 км) тубдан таъмирлаш (реаблитация) ишлари амалга оширилди.

Йўловчи ташувларини ривожлантириш мақсадида Бухоро-Мискен янги темир йўл участкаси очилиши муносабати билан Тошкент-Қўнғирот, Тошкент-Шовот, Тошкент-Хива, Андижон-Хива поездлар ҳаракат вақти ва йўловчилар ўз манзилига етиб бориши 2 соатдан 4 соатгача қискарди.


Бухоро-Хива тез юрар йўловчи поезди йўлга қўйилиши натижасида эса маҳалий аҳоли ва хорижий мехмонларнинг Хива шаҳрига етиб бориши учун қўшимча қулайлик яратилди;
Хива шаҳрида йўловчи поездлар учун янги вокзал курилиб, ишга туширилди;
Қарши-Қумқўрғон-Термиз темир йўл участкаси электрлаштирилганлиши натижасида Тошкент-Термез, Тошкент-Сариосиё, Андижон-Термиз, Термиз-Москва йўловчи поездлари ҳаракат вақти 1.5 соатгача қисқарди;
Қарши-Китоб темир йул участкаси электрлаштирилганлиги сабабли Тошкент-Китоб йўналишида Афросиёб юқори тез юрар поездининг ҳаракати йўлга қўйилди;
Қўқон-Наманган темир йул участкаси электрлаштирилиши ва қайта таъмирланиши сабабли эса Қўқон-Наманган электропоезди ҳаракати йўлга қўйилди;
Бекобод ва Ховост шахри аҳолисига қулайлик яратилиб Тошкент-Бекобод тез юрар электропоезди йўлга кўйилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш солиқдан озод қилинди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-926-сон, 13.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра: —...

Больше похожих статей

×