Тошкент – Наманган – Aндижон йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилди

0
120

“Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ 16 февралдан бошлаб, 64/63-сонли Тошкент – Aндижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди Наманган вокзали орқали қатновни амалга оширишини маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур поездлар ҳафтада икки маротаба, яъни 64-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Тошкент – Наманган – Aндижон йўналишида, 63-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари Aндижон – Наманган – Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ички туризмни ривожлантириш мақсадида қатор маҳаллий авиа ва поезд қатновлари йўлга қўйилиши айтилганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь