Ўзбекистонлик талабаларнинг Россияга кириши ёпиқлигича қолмоқда

0
117

Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати республиканинг Москвадаги элчиъонаси ахборотига таяниб маълум қилишича, Россия таълим ва илм-фан вазирининг буйруғи билан 2021 йил 8 февралдан бошлаб ушбу вазирлик ҳузуридаги олий ўқув юртларида кундузги ўқиш жараёни бошлаш кўзда тутилган.  

Бироқ айни вақтда Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Россия ҳудудига тўсқинликларсиз кириш ҳуқуқига эга фуқаролар таснифига кирмайди.

“Оммавий ахборот воситаларида Россия томонининг анъанавий ўқиш шаклини бошлаш тўғрисида хабарлар тарқалгандан сўнг Россияга қайти истагидан бўлган ўзбекистонлик талабаларнинг турли сохта ҳужжатлар, шу жумладан, чегарани кесиб ўтишда ёрдам бериш учун Россия олий ўқув юртлари номидан сохта таклиф хатлари тайёрлашга ихтисослашган шубҳали шахсларга мурожаат қилиш ҳолатлари учрамоқда. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Ўзбекистондан Россияга чартер рейсига талабалар рўйхати тузилаётгани ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқдаки, бу Россия Ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги 635-р-сонли “Россия Федерациясига хорижий фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар киришини вақтинча чеклаш ҳамда визалар ва таклифларни расмийлаштиришни вақтинча тўхтатиш ҳақида”ги қарори талабларига зид”, — дейилади хабарда. 

Шундай қилиб, Россия халқаро аеропортларига чартер рейслари билан келган Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтишда ва тасдиқловчи ҳужжатлар юзасидан муаммларга дуч келишлари мумкин.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шубҳали шахсларнинг таъсирига тушиб қолмаслик ва алданиб қолмаслик, Россия ҳудудига киришда рад жавоби олмаслик учун ҳамда чартер рейслари ташкилотчилари ва авиаташувчилар била суд жараёнларининг олдини олиш мақсадида, олий ўқув юртлари халқаро бўлимлари билан доимий равишда алоқада бўлиб туриш ва чегаралар очилгунга қадар масофавий таълимни давом эттириш сўралади”, — дея таъкидламоқда ТИВ.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь