Шавкат Мирзиёев Абдулла Арипов ҳақида илиқ фикр билдирди

0
136

Фарғона шаҳрида президент Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида бош вазир ҳақида фикр билдирди.  

— Бизга маслаҳат берадиган эмас, аравани тортадиган ҳоким керак. Қоровуллик учун вазир бўлмайди. Мен нима учун Ариповни ёнимда олиб юраман, бу одам ўзгармайди. Касбига муносабати бошқача, ҳалол одам. Самарқандда ҳоким бўлганимда битта шу вазир олдимга келиб, муаммоларни сўраган. Бошқа бирорта вазир келмаган. Ургутда телефон йўқ, дедим. Ўзи уч кун юриб, масалани ҳал қилди. Вазир шундай бўлиши керак, – деди президент Фарғонада давом этаётган йиғилишда.

Давлат раҳбари бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевнинг Фарғона вилоятида амалга оширган ишлари, шахсий хислатларига ҳам тўхталди.

– Ғаниевнинг энг катта буюк фазилати бор, у ҳалол, тоза одам, ҳаловати йўқ одам. Ҳокимларнинг кўпи ҳаловатга интилади, лекин у ўзини юз фоиз ишга бағишлаган. Фарғона халқи учун оғир пайтларда жуда катта иш қилди, қаттиққўллиги, билими билан. Шуҳрат Ғаниевнинг билимини, Фарғонадаги тажрибасини инобатга олиб, оғир соҳалардан бири – қишлоқ хўжалигини унга топширдик, — деди Шавкат Мирзиёев.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь