Ўзбекистон COVAX дастури бўйича 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини олади. Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади.
Қайд этилишича, COVAX дастури бўйича COVID-19’га қарши вакциналар кам ва ўртача даромадли 92 мамлакатга июн ойигача тақдим этилади. Бу ҳақда UNICEF сайтида маълум қилинди.
UNICEF келтирган жадвалга кўра, Ўзбекистон 2 млн 640 минг доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади.
Аввалроқ, Ўзбекистон ЖССТнинг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар бергандик.
Айни пайтда «COVID-19″га қарши Хитойнинг “Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компаниясининг вакцинаси 3-босқич клиник тадқиқотлари ўтказилмоқда.