2020 йилда ўзбекистонлик туристлар қаерга кўп боргани айтилди

0
139

2020 йилда туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари сони 2 млн кишини ташкил қилди. Бу рақамлар Давстатқўмнинг тегишли маълумотларида кўриш мумкин.  

2019 йилга таққосланганда бу кўрсаткич 76,3 фоизга камайган. Бунда кетганларнинг умумий сонида бир киши бир неча марта ҳисобланиши мумкин ва бу алоҳида ҳолат сифатида ҳисобга олинади.

Туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон фуқароларининг 54,2 фоизини эркаклар, 45,8 фоизини аёллар ташкил этди.

Чет элга кетган фуқароларнинг асосий қисми, яъни 47,4 фоизи Қирғизистонга (947,7 минг киши), 26,0 фоизи Қозоғистонга (520,3 минг киши), 15,0 фоизи Тожикистонга (299,5 минг киши), 3,1 фоизи Туркияга (62,7 минг киши) ва 2,7 фоизи Россияга (53,2 минг киши) борган.

Ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида чет элга кетган Ўзбекистон фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича тақсимланишидан кўриш мумкинки, уларнинг 84,7 фоизи ўз қариндошларини йўқлаш мақсадида, 7,9 фоизи бўш вақт ва дам олиш мақсадида, 5,4 фоизи ўқиш мақсадида, 1,2 фоизи хизмат юзасидан ва 0,8 фоизи даволаниш мақсадида кетган.

Бу даврда хорижга кетган сайёҳларнинг ёши бўйича тақсимланганда, уларнинг 47,6 фоизи 31-55 ёшлилар, 32,4 фоизи 19-30 ёшлилар, 14,1 фоизи 56 ёш ва ундан катталар ва 6,9 фоизини 18 ёшгача бўлганлар ташкил этган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь