Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Фурқат Маҳмудхўжаев тайинланди, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати.
У 2020 йил февраль ойидан ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари — матбуот котиби, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётганди.