1 мартдан давлат ташкилотларининг спорт натижалари рейтинги тузилади

0
38

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги “Соғлом турмуш тарзи” платформасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги лойиҳани муҳокамага чиқарди.  

2021 йилнинг 1 мартдан бошлаб Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан “Соғлом турмуш тарзи” платформасида рўйхатдан ўтган ва ундан фойдаланган жисмоний шахслар сонига ҳамда уларнинг спорт натижаларига қараб вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳар чорак якуни бўйича рейтинги тузилади ва улар фаолиятига Вазирлар Маҳкамаси томонидан баҳо берилади.

Спорт натижалари бўйича ғолиб ташкилотларни аниқлаш қуйидагича амалга оширилади:

—  “Соғлом турмуш тарзи” платформасидан рўйхатдан ўтган ташкилот ходимлари сони (жами ходимлар сонига нисбатан фоизда) – 25 баллгача;

—  бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган энг кўп ташкилот ходимлари сони (жами ходимлар сонига нисбата фоизда) – 20 баллгача;

—  ушбу спорт натижаларини энг кўп мунтазам равишда (ҳар бир ходим 7 кунда камида 2 марта) давом эттираётган ташкилот ходимлари сони учун – 20 баллгача;

—  бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган ташкилотнинг 50 ёшдан ошган энг кўп ходимлари учун қўшимча равишда – 10 баллгача баҳоланади.

—  ташкилотларда раҳбар ва ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун махсус спорт комплекслари (тренажёр, фитнес заллар ва бошқалар) ташкил этилганлиги – 10 баллгача;

—  ташкилот ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилганлиги (ҳафтада камида бир марта) – 15 баллгача.

Ҳар чорак якунида рейтинг баллари натижалари бўйича “намунали” деб топилган ташкилотлар раҳбарларини рағбатлантириш мос равишда туман (шаҳар), ҳудудий ва Республика спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган оммавий спорт тадбирларини ўтказиш учун режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қопланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь