Қуйидаги келтирилган маълумотлар фақат 20 ёшдан катта булган шахслар учун мўлжалланган: бунинг сабаби, бу маълумот кимдир томонидан реклама сифатида тан олиниши эмас, балки қонуний равишда махсулотни истемол килиниши чекланган инсонларни мухокамага жалб этиш ахлоқдан эмас деб ҳисоблашимиздир. Тамаки ва никотин маҳсулотларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун зарарлилигини унутманг.
Охирги пайтларда интернет тармоқларида носвой, никотин пэклари ва никотин маҳсулотлар истемоли ва уларнинг потенсиал зарари, ўсмирлар соғлигига таъсири хакида турли хил хабарлар ва нашрлар пайдо бўлиб, хатто улар айланмасини бутунлай тўхтатиш чақириқлари кузатилди. Бу масалага ойдинлик киритиш максадида БАТ Ўзбекистон бир неча турдаги тамаки ва никотин маҳсулотларининг хусусиятлари ҳакида ўзида мавжуд бўлган маълумотларга таяниб мақола таркатади. Айтиб ўтиш жоизки, биз хеч кандай турдаги тамаки ва никотин махсулотларнинг истемолини тавсия қилмаймиз ва ўз нуқтаи назаримизни ҳеч кимга юкламаймиз. Аксинча, далилларни хар тарафлама ўрганиб, уз фикрингизни шакиллантиришга ердам берамиз деган умиддамиз.
Мухокамани барчага малум болган никотин к,абул к,илиш услуби, сигаретлардан бошлаш керак деб хисоблаймиз
Сигаретлар жуда зиддиятли маҳсулот эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Тамаки 900 даража целсий ҳароратда ёнади ва шу жараёнда захарли ажратмалар юрак-қон томир ва нафас олиш тизимлари касалликлари хавфини ошириши кузатилади.”Ёниш жараёнидан халос бўлсангиз, бу уз навбатида заҳарли моддалар миқдорини камайишига олиб келиши мумкинми?” – деган савол туг,илади. Бу саволга жавоб қандай тамаки маҳсулот тури эканлигига боғлиқ. Ўзбекистон бозорида тутунсиз никотин истеъмол қилиш имконини берувчи 3 та асосий маҳсулот тури мавжуд — бу Марказий Осиёда кенг таркалган носвой, тамакили снюс ва тамакисиз никпэк хисобланади.
Носвой-чекилмайдиган тамаки маҳсулоти бўлиб, унинг асосий таркибий қисмлари ишқор ва махорка — Паслен оиласи тамаки турига мансуб бўлган ўсимликдир. Носвой узининг қулай етиштириш усули, ўткир ҳиди ва юқори никотин миқдори билан ажралиб туради. Носвойнинг муамолларидан бири — бошқа ингредиентларни ўз ичига олиш эхтимоли катталиги. Маҳсулот уз узоқ тарихига эга болишига қарамай, ҳеч қандай тартибга солинмаганлиги малум. Одатда, бу махсулот уй шароитида ишлаб чиқарилиб, ҳеч қандай сертификат ёки бошқа сифат тасдиғидан ўтмайди. Бунинг устига унинг никотин дозаси ишлаб чиқарувчи хохишига караб ўзгартирилади ва чекланмайди. Биз Бутунроссия тамаки, махорка ва тамаки маҳсулотлари илмий-тадқиқот институтининг мустақил лабораториясида Ўзбекистондан келтирилган носвой намуналари устида лаборатория текшириш ишларини олиб бордик. Натижада текширилган носвойнинг хар бир порциясида никотин миқдори 20-25 мг орасида бўлганлиги аниқланди. Унинг таркибида жуда юкори микдорда булган ишкори (рН 8.5), шиллиқ қават орқали никотиннинг сўрилишини жадаллаштиради. Бизнинг маълумотларимизга кўра, Ўзбекистонда вояга етган аҳолининг тахминан 10% ушбу маҳсулотни ҳар куни истеъмол қилади.
Бошқа 2 та чекилмайдиган никотин маҳсулотлари мавжуд. Булар -снюс ва никпэклар.
Кўпчилик бу икки турдаги махсулотларни бир тоифага бирлаштириб, уларни снюс деб аташади. Аслида улар орасида хакикатдан хам ўхшашлик бор, аммо ўхшаш бир хил дегани эмас. Келинг, бунга батафсил тўхталиб ўтамиз:
Тамаки снюси — Скандинавия мамлакатлари (масалан, Швеция) учун анъанавий маҳсулот бўлиб, АК,Шда ҳам жуда машҳур хисобланади. Юқори ёки пастки лаб остида жойлаштирилиб истемол килинадиган эзилган тамаки тури. Носвойдан асосий фарқи у махоркадан эмас, балки анъанавий тамакининг никотинга камроқ «бой» бўлган навларидан таййорланади. Скандинавия мамлакатларида бу махсулот бозорга тартибга тушишидан олдин никотин даражаси регламент буйича текширилиб сифати тасдикланади. Швеция тажрибасида охирги 25 йил давомида эркаклар орасида снюс истемол килувчилари сигарет чекувчиларга караганда кўпроқ эканлиги, ва шу боис (ВОЗда саратон тадқиқотлари халқаро агентлиги маълумотларига кўра) Европада бошқа мамлакатларига нисбатан тамки чекишга оид саратон кассаликлари деярли 2 баробар кам эканлиги аникланди. Тамаки снюси бир неча ўн йилларча аввал Европа Иттифоқининг аксарият мамлакатларида тақиқланган эди. Бироқ иттифоққа аъзо булган кўплаб давлатлар ушбу статистикага назар ташлар экан, бу тақиқ шошилинч қабул қилинганлигини тан олиб, Низомга ўзгартириш киритишни таклиф килишмокда. Айтиб отиш жоизки, хозирда Швейцария тамаки маҳсулотларининг айланмасини тартибга солиш бўйича янги қонун ишлаб чиқмоқда ва парламент томонидан 2022 йил тастик,ланиб, снюсни сотишга рухсат берилиши кутилмокда.
Никотин ёстиқчалари ёки никпэклар –тамаки махсулотидан холи оқ қопчаларчалар: тамаки ўрнига, никпэклар таркиби лаборатория никотинини маълум бир дозасидан иборат. Бундан ташқари таркибига сув, ароматизаторлар ва ширинлаштирувчи озиқ-овқат компонентларини кошилади. Никотин қопчаларининг истеъмол қилиш усули снюсникига охшаш, лекин Тамаки снюсидан фарқли ўлароқ никпэкларда снюс истъемолидан кейинги одатий нохуш оқибатлар йўқ: тишларнинг саргайиши ва характерли ҳид хосил болиши. Бу икки махсулотнинг яна бир фаркли тарафи, Европа Иттифоқи мамлакатларининг ҳеч бири нипэкка чеклов қўймаган.
Лабораторияларимизда кимёвий таҳлиллар ўтказганимиздан сўнг, шуни аникладик: никотин қопчаларини истеъмол килганда сигаретага нисбатан 99% камроқ заҳарли моддалар озлаштирилиши, шунингдек таркибида тамаки махсулоти йўқлиги туфайли швед тамаки снюсига нисбатан 76% га камрок одам соглигига хавф тугдириши исботланди.
Шундай қилиб, қуйидагиларни қайд этишимиз лозим:
Швеция тажрибаси кўрсатганидек, аҳолининг сигарет истеъмол қилишдан снюс истеъмолига ўтиши, тамаки чекиш натижасида пайдо боладиган саратон касаллигининг турлари камайишига олиб келди.
Никотин қопчалари истеъмол усули буйича снюсга ўхшашига қарамай унинг таркибида тамаки махсулоти йўқ шу сабаб, швед снюсига нисбатан 76% гача камроқ токсинлар чиқаради.
Ушбу далилларга асосланган холда, биз, никпекларни чекувчилар саломатлигига нисбатан паст хавфга ега булиб келажагда ананавий тамакининг ўрнини босадиган махсулот деб хисоблаймиз. Шу билан бирга айтиб отиш жоизки, биз, чекмайдиганларни никотин қопчаларини истемол килишга ундамаймиз ва чекувчилар учун енг яхши алтернатив бу никотин истемолини бутунлай тохтатишлигини еслатиб отамиз.
Хўш, шовқин қаердан пайдо бўлди?
Хаммаси 2019 йилда Росиияда бошланди, у ерда махаллий тадбиркорлар тамакисиз никотин махсулатларни толиқ тартибга солинмаганлигидан фойдаланиб нафақат ананавий қопчалар балки турлича преорал услубида истеъмол килинадиган никпэклар ишлаб чиқаришни бошлашладилар. Тартибга солинмаганлиги сабаб, ушбу ишлаб чиқарувчилар махсулотдаги никотин дозалари 200мг. га етди ва улар вояга етмаганлар орасида кенг тарқалиб кетти. Шубхасиз ишлабчиқарувчиларнинг этиборсиз йондашуви салбий оқибатларга олиб келди. Шу жумладан ортиқча дозада никотин билан захарланиш юзага келди. Россия хукумати энг ибтидоий қадам қойди – тоифани бутунлай тақиқлади. Қозоғистон бозорида ушбу махсулотлар хали оқилона намоиш этилмаганига қарамай, Қозоғистон хукумати Россия намунасига караб иш тутди. Россиядаги янги (2020 йил ноябрь) бозор тадқиқотларига кора(Kantar, tobaccointelligence), махсулот хозирда ноқонуний тарқатиш канналарида, шу жумладан интернет тармоқларида намоиш этилиб, дастлабги 400 мингдан ортиқ киши орасида ўз мавқеини сақлаб қолмоқда.
Бироқ, Россия ва Қозоғистон бутун дунё эмас. Aмерика Қўшма Штатлари, Швеция, Германия, Буюк Британия, Беларус, Украина, Чехия ва бошқа кўплаб мамлакатларда, маҳсулот қонуний сотилади ва ҳатто бази афзалликлар билан фойдаланади. Бу ёмонми? Кимга қандай. Никотин бозоридаги айрим ўйинчилар бундан ўта норозилиги кориниб турибди.
Узбекистонда никпэк ва снюс тамаки махсулотлар айланмаси бир тарзда олиб борилади: вояга етмаганларга сотиш такикланиб, мажбурий сертификациялаш олиб борилади ва 2020 йилдан бошлаб аксиз солиги билан копланади. Носвой еса конунчилик доирасидан ташкарида колмокда.
Биз нима қилишимиз лозим?
Никотин маҳсулотлари бозорда тартибга солиниши зарурлиги аник, акс ҳолда Россия воқеалари Ўзбекистонда такрорланиши мумкин. Бизда иккита танлов бор:
1.Тутунсиз маҳсулотлар тоифасини бутунлай тақиқлаш. «категория йўқ — муаммо ҳам йўқ”» руҳидаги ечимдир. Натижада, ҳуқуқий маҳсулот бозордан йўқолади, лекин, биз ноконуний бозорининг ривожланишига сабаб бўлиб коламиз, ва давлат бюджетига туланиб келинайотган ҳуқуқий солиқ тўловлари йўқотилади.
2. Категорияни бевосита тартибга солинишини жорий этиш, яъни:
а) Вояга йетмаганларга ушбу маҳсулотлар реализация қилинмаслигини қатъий назорат остига олиш. Ахир, спиртли ичимликлар, тамаки, баъзи беодоб филмлар, телекўрсатувлар ва бошқа кўплаб маҳсулотлар вояга етмаганлар учун мўлжалланмаган, аммо биз уларни тақиқламаймиз, балки уларнинг таркалишини чеклаймиз
б) барча тутунсиз никотин маҳсулотлари учун мажбурий сертификатлаш жорий этиш
в) интоксикация хавфини бартараф этиш учун ушбу маҳсулотларда никотиннинг максимал даражасини жорий этиш.
Умид қиламизки, ушбу мақолани ўқигач, ўз танловингизни амалга ошириш учун етарлича маълумотга эга бўлдингиз.