7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Ишсизларни иш билан таъминлаш бўйича янги лойиҳа имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

2021-йилнинг 11-январ куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва ИТ Паркнинг янги қўшма лойиҳаси – “Future Skills Uzbekistan” нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Таклиф этилаётган лойиҳа республика бўйлаб 10 та йўналиш бўйича 1000 дан ортиқ ИТ-мутахассисларини тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлашга ёки ўз-ўзини иш билан таъминлашига (freelancing) ёрдам беради. Лойиҳанинг очилиш маросимида барча таклиф этилган меҳмонларга бўлажак ИТ-мутахассислари учун танланган таълим йўналишлари ҳақида тақдимот бўлиб ўтди. Унга кўра, ёшлар ушбу лойиҳа орқали веб-дастурлаш, мобил иловаларни ишлаб чиқиш, ИТ-хавфсизлик ва тармоқ технологиялари, маълумотлар билан ишлаш, мобил ўйинларни ишлаб чиқиш, мобил робототехника, график дизайн, 3D моделлаштириш, инглиз тили ва ИТ-менежмент йўналишларида билим ва кўникмаларга эга бўлиб, кейинчалик шу соҳада бемалол ўз фаолиятларини юритишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, маросим иштирокчиларига мамлакат бўйлаб ўқиш ташкил этиладиган барча жойлар, рўйхатдан ўтиш усули, танлов мезонлари ва тўлов механизмлари, шу жумладан ишсиз ва иш қидираётган фуқароларга ҳамда кам таъминланган оилаларда яшoвчи шаҳсларга ўқиш учун бериладиган имтиёзли квоталар тўғрисида ҳам қўшимча маълумотлар берилди. Лойиҳа тақдимотида 9 ойлик ўқиш ва амалиётни якунлагандан сўнг бандлик ва ўз-ўзини иш билан таъминлаш (freelancing) истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.. Маросим якунида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва ИТ Парк ўртасида Меморандум имзоланади ҳамда иштирокчилар лойиҳа бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди ва ўз таклифларини билдиришлари учун матбуот анжумани ҳам ташкиллаштирилди.

Сурайё Равшанова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×