24.7 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш натижалари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биносида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ туманларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» номли Қўшма лойиҳаси иштирокчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда иштирокчиларига 2020 йилда Қўшма лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар натижалари бўйича мавжуд камчиликлар, шунингдек 2021 йилда ўзаро ҳамкорликнинг қўшма йўналишлари келишилганини ҳисобга олган ҳолда истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Иштирокчилар келгусида Қўшма лойиҳа фаолиятини давом эттириш ва аҳоли, хусусан муҳтож аҳоли қатламлари, юртимизнинг қишлоқ, олис ва бориш қийин бўлган туманларида истиқомат қилувчи шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича самарали тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади.

Учрашув якунида келгусидаги ҳамкорлик масалалари ва Қўшма лойиҳа доирасида Томонларнинг келгусидаги фаолияти истиқболлари тилга олиниб, ҳамкорликдаги ишларни мувофиқлаштириш мақсадида конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда расман ишлаётган пенсионерлар сони очиқланди

Давлат ва хусусий секторда ярим миллион нафардан ортиқ пенсионер ишламоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.  Манбага кўра,...

Больше похожих статей

×