Пиротехника туфайли уйи ёнганлар ва куйиш жароҳатини олганлар сони маълум қилинди

0
210

Байрамолди ва байрам кунлари республикада пиротехника воситаларидан фойдаланиш туфайли 120 дан ортиқ фуқаро, 6 хонадон жабр кўрган. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов маълум қилди.

Шохруҳ Ғиёсов маълум қилишича, бу борада 66 мингдан зиёд рейдлар ва профилактик тадбирлар ўтказилди. Унда ҳуқуқбузарлардан 12 миллиондан ортиқ пиротехника воситалари олиб қўйилиб, 258 нафар ҳуқуқбузарлар маъмурий, 17 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилди.

1048 та ҳолат қонуний чора кўриш учун суд ва бошқа идораларга юборилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь