Уяли телефонларнинг иккинчи слотидаги IMEI-кодни бепул рўйхатдан ўтказиш тартиби маълум қилинди

0
178

Ҳукуматнинг Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартибига оид Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир қарори қабул қилинди.  

Унга кўра, эндиликда мобил қурилманинг бир слотига тегишли IMEI-коди 2019 йил 1 ноябргача автоматик рўйхатдан ўтган ва базага киритилган бўлса, унинг бошқа слотидаги IMEI-коди тизим оператори томонидан 3 иш соати мобайнида бепул равишда амалга оширилади.

Бунинг учун қурилма эгаси томонидан қуйидаги ҳаракатлар бажарилиши талаб этилади:

– мобил қурилма эгасининг тизим оператори ёки тизим рўйхатга олувчисига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан шахсан мурожаат қилиши;

– ушбу IMEI-кодининг ушбу мобил қурилмага ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш (мобил қурилма клавиатурасида *#06# кодини ёзиб олинган IMEI-кодининг экран тасвирини тақдим этиш);

– тегишли тартибда тўлдирилган анкетани тақдим қилиш.

Агар мобил қурилманинг бир слотига тегишли IMEI-коди 2019 йил 1 ноябрдан кейин аризага асосан рўйхатга олинган бўлса, ушбу қурилманинг бошқа слоти IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг тизим оператори томонидан 3 иш соати мобайнида тўлов асосида амалга оширилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь