Тошкент шаҳрида чим устида хоккей мажмуаси қурилади

0
82

Кеча, 30 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнабод туманида замонавий талаблар даражасидаги чим устида хоккей мажмуасининг қурилиши учун тамал тоши қўйилди. 

Тантанали маросимда жисмоний тарбия ва спорт вазири Д. Набиев, Миллий олимпия қўмитаси раиси Р. Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси Б.Аҳмедов, Осиё чим устида хоккей федерациясининг ижрочи директори Моҳаммед Таяб Икрам, Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси И. Жўраев ҳамда Яшнобод тумани ҳокими Б. Раҳмонқулов иштирок этдилар.

“Маълумот ўрнида айтиш жоиз лойиҳа икки босқичда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи босқичда яъни 2021 йилда чим устида хоккей майдони қурилади, иккинчи босқичда эса 6 қаватли 50 та ўринли меҳмонхона бунёд этилади”, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь