23.6 C
Узбекистан
Вторник, 21 мая, 2024

Афсонавий Кампиртепа буткул йўқ бўлиш арафасида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўрта Осиёнинг энг қадимий ёдгорликларидан бири – Кампиртепа қалъасининг кашфиётчиси академик Эдвард Ртвеладзе бугун нашриётимизга ҳаммамиз учун даҳшатли ва аянчли хабарни етказди. У ўз манбаларидан олган маълумотларга таяниб билдиришича, ўтган йили сайёҳлик мавсуми кучайган пайтда таъмирланган ва бир қатор расмий маъсуллар ва илмий жамоатчилик иштирокида тантанали равишда очилган Кампиртепанинг қадимий девори бутунлай вайрон бўлган.

Кампиртепа – бу  қалъа, милоддан аввалги IV аср охири – II  аср ўрталари шимолий Бақтрияда ҳудуди ҳисобланиб, Сурхондарё вилоятининг Музрабод туманидаги замонавий Шўроб қишлоғидан бир ярим километр узоқликда жойлашган. Термиз шаҳридан 30 километр Ғарбда, Амударёнинг юқори қисмидаги ўнг соҳилида жойлашган. Археолог олимларнинг таъкидлашича, Кампиртепа яқин Шарқдаги эллинлар ва кушонлар замонидан сақланиб қолган ва энг кўп ўрганилган ёдгорликдир. Қалъа Искандар Зулқарнайнинг Ўрта Осиё юриши даврида Амударё (қадимги Окс) устидан асосий ўтиш жойларидан бирида қурилган. Уларнинг тахминларига кўра, Кушон подшолиги даврида Кампиртепа энг юксак равнақ топган.

— Эдвард Василевич, Кампиртепага нима бўлди? У ердан қандайдир ёмон, нохуш хабарлар келмоқда.

— Ўтган ўн йил мобайнида экспедициямиз археологик қазишмаларни давом эттириш давомида узунлиги чамаси эллик метрга яқин, қалинлиги қарийб бир метр, баландлиги уч метрга яқин қадимий қалъага кириш минораси бор бўлган катта деворни тиклашди. Ўтган йилнинг ёзида қайта тикланган деворнинг тақдимотида турли мамлакатлардан олимлар, диний вакиллар, Ўзбекистон ҳукумати вакилларидан иборат халқ вакиллари йиғилишганди.

Тиклаш жараёни, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси молиявий кўмагида ҳисобидан амалга оширилганди.

Деворни вайрон бўлиши ҳақидаги хабар мени жуда ёмон ҳолатга туширди, — давом этади Э. В. Ртвеладзе. Мен шундоқ ҳам касалмандман, ёшим ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Лекин, шунга қарамай, доимий равишда Кампиртепага бориб тураман. Ноябрда у ерда бўлдим. Ҳамма нарса жойида эди. Ҳаммаси турганди. Деворни қулаб туширишга ҳеч қандай таъсир йўқ эди. Қаттиқ ер қимирлаши бўлгани йўқ-ки, силкинишдан бу даражада вайрон бўлиши мумкин. Ва ювиб кетиши мумкин бўлган кучли жала ҳам ёғмаган. Ҳеч нарса бўлмаган. Мен ҳозир бу бузилиш ҳолатини суратга олган одамимизнинг лавҳаларини томоша қилаяпман ва бунинг атайин бузилганига тобора амин бўлиб боряпман. Кимдир ёки кимлардир буни атайлаб уюштирган. Чет эллик ҳамкасбларим олдида Ўзбекистонда шундай мудҳиш воқеа юз берганидан жуда-жуда уятдаман. Ахир Дунё археология илми оламига Кампиртепа Оксиана Александрия каби киритилган эди. Узоқ йиллар ишлаб қилган кашфиётимиздан фахрланамиз ва мана сизга, биз уни қутқаролмадик. Бу шармандалик, шахсан мен учун шармандалик!

Мен изқувар эмасман, воқеани айбдорини топиш менинг ишим ҳам эмас. Лекин мен ўйлайманки, улар мени яна тиклаш учун пул олишимни исташади. Халқимизнинг маданий меросига нисбатан бузғунчилик муносабатидаги одамларимиздан қийналиб кетаман. Ўтган йили қалъадаги кўчанинг вайрон этилганлигини мен бугун жамоатчиликка маълум қилишим керак. Биз ўшанда овоза қилмагандик, лекин бекор қилган эканмиз! Биз уни яна қайтадан тиклагандик. Ўшандаёқ худдики атай уни бузилганлигига ишонч ҳосил қилгандик. Орқа томонда мана бу девор, — академик икки девордан иборат фотосуратларни кўрсатади. Олд ва орқа девор. Олд ва орқа деворлар мустаҳкам туриши учун орадаги бўйлиққа қийир тошлар ёйилиб, босилиб чиқилган эди. Мана энди олд қисми вайрон қилинган, гўё атайлаб шундоқ бузилгандек, орқадаги эса ўз жойида турибди. Ўтган йили кўчани яна тиклаган эдик.

У кимга халақит берган бўлиши мумкин? Бу чегара ҳудудидаку, у ерда ҳеч қандай хўжалик фаолияти юритилмайди. У ер қишлоқ хўжалиги майдони эмас, у ердан ҳеч кимга томорқага ер берилмайди. У ерда фақат сайёҳлар бўлишади. Ва бу йил пандемия туфайли эрта баҳорда келган айрим кичик  сайёҳлик гуруҳларини айтмаса, ундан ташқари сайёҳлар ҳам бўлмаган.

Мана шундай қайғули хабар. Шунчаки ачинарли, Кампиртепа қадимий жой – Александр Македонскийнинг мероси ахир. Менинг Кампиртепам. Бутун дунёга машҳур. У ҳақда кўп асарларимда ёзилган. Менинг ва дунёнинг бошқа олимларининг, — дейди қалбидаги оғриқ билан, кўзларида ёш билан, дунёга машҳур олим Эдвард Ртвеладзе.

Раҳимжон СУЛТОНОВ

Таҳририят Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Фанлар Академияси санъатшунослик институти ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан ҳолатни баҳолашни кутиб қолади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Шон-шараф” музейига кириш ҳам ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик тўхтатилди

Пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейида шу йилнинг 20 май кунидан...

Больше похожих статей

×