32.6 C
Узбекистан
Среда, 3 июля, 2024

Адлия вазири Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси Сэр Сума Чакрабарти билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,480участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сэр Сума Чакрабарти билан учрашди.
Вазир маслаҳатчига Адлия вазирлиги фаолияти, унинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлардаги роли, адлия органларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берди.


Р. Давлетов БМТТД, USAID, ЕХҲТ, ЕИ, БМТ НЖБ, ГХҲТ, ТИКА, Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси сингари ва бошқа халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлардаги фаол иштирокини қайд этди.


Сэр Сума Чакрабарти ўз навбатида вазирга ўзининг Ўзбекистондаги фаолиятининг асосий йўналишлари, хусусан инвестиция муҳитини яхшилаш, давлат органлари салоҳиятини ошириш, бошқарув кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек давлат органлари билан мулоқотнинг янги усулларини жорий қилиш борасидаги ишлар хусусида маълумот берди.


Томонлар ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш, давлат бошқаруви, маъмурий таомиллар, инвесторлар учун қулай муҳит яратиш борасидаги ўзгаришлар бўйича фикр алмашди.
Вазир маслаҳатчи билан келгусида кенг кўламли масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди ва вазирлик инновациялар учун очиқ эканини қайд этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 4 июль куни ҳарорат 43 даражага кўтарилади

Ўзгидромет 4 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик...

Больше похожих статей

×