-1.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 декабря, 2024

Сирдарё ва Сирдарёликлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

   Гулистон шаҳридан автобус секин одимлайди. Янгиер-Гулистон деб ёзиб қўйилган автобус ичидаги одамларга разм соламиз. Кўпчилиги ёшлар, хотин-халаж ва 4-5 нафар ёши каттароқ кишилар. Бу отахонлар чўлни ўзлаштириш учун Ўзбекистонимизнинг турли нуқталаридан келиб бу ерларга ўрнашиб қолишган Сирдарёликлар. Улар учун Сирдарё азиз ва мўътабар. Боиси улар Сирдарё чўлларини обод қилишга ҳисса қўшган биринчи авлод. Сирдарё уларсиз ғариб ва файзсиз. Аслида одамлар чўлни эмас,чўл ҳақиқий қаҳрамонларнии кашф қилган.

  Автобус  “Боёвут разъезди” деган жойга етиб келди.”“Бекат” қишлоғи шу ерми? –сўраймиз шофёрдан”. Ака “Разъезд” шу ер тушасизларми?”-дейди у Сирдарёликларга  хос чўрткесарлик билан. Поезд йўл бекатини кўриб танидик. Бу –“Бекат “ маҳалласи эди.

Йўл четида бир зум хаёл сурдик. Машҳур ёзувчи Чингиз Айтматовнинг қайси бир романидаги мана бу таърифни ўқигандирсиз:”Бу ерларда  поездлар Ғарбдан Шарққа,Шарқдан Ғарбга тинимсиз ўтиб турар эди”

Боёвут бекатидан ҳам поездлар дунёнинг узоқ нуқталарига  доимо ўтиб туради. ”Бекат “ маҳалласидаги 6-умумтаълим мактаби 1973 йилда очилган.Ўшандан буён бир неча авлод вакиллари бу ерда таҳсил олишди.”Мактабимизда 2022 йилдан “Замонавий мактаб” лойиҳаси доирасида янги бино қурилиши режалаштирилган- дейди мактаб директори Оллоберди Исломов. Ҳозирда 600 ўқувчига 52 нафар ўқитувчи дарс беради.Мактабимиздан бир неча авлод республикамизга ва вилотимизга таниқли рассомлар етишиб чиққан. Ҳатто мактабимиз ўқувчиси Лочинбек  Зокиров  Японияда ўтказилган танловда муносиб ўрин олиб,туманимиз довруғини  жаҳонга танитди.Вилоятимиз миқёсида таниқли мусаввир Сардор Маматқулов ,бу йил Камолиддин Бекзод номидаги рссомчилик а дизайн инститтутига ўишга кирди.Мактабимиз келгусида дизайн ва бадиий графикага ихтисослашган мактабга айланиш таклифи илгари сурилаяпти.

   Бекат қишлоғидаги Важида момо Нагимаева 93 ёшга кирган фахрий мураббия.Шойимқул бобо Каримов 82 ёшли мураббий.Яна бир суҳбатдошимиз Анорбой Бўрибоев  эса нақ 94 улуғ ёшда.

  “Отамиз Бўрибой ота 1944 йил урушга кетиб,қайтиб келмаган дейди отахон хўрсиниб.12 ёшимиздан  урушдан кейинги тикланиш ишларига жалб қилиндик. Аммамнинг қўлида катта бўлдим.1958 йилда оила қилдим.Кейин Мирзачўлни ўзлаштириш ишларига жалб қилиндим. Аёлим билан 7 фарзанд ,30

Невара ,42 чевара кўрдим.Инсон ҳеч қачон меҳнат қилса хор бўлмайди.Интилганга толеъ ёр бўлади.Юртимиз тинч ,халқимиз омон бўлсин.!”

                                          “Боёвут”нинг туркман мураббияси.

    Боёвут туманидаги  “Гулбоғ” маҳалласи чўлни ўзлаштирувчиларнинг машаққатли  меҳнати туфайли  ҳақиқий бўстонга айланган.Бу ерда турли миллат вакиллари  қатори 20 дан ортиқ туркман миллатига мнсуб аҳоли истиқомат қилади.33 йиллик педагогик иш стажига эга  мураббия Шоира Раҳимқулова яқинда ҳукуматимизнинг нуфузли “дўстлик” ордени билан мукофотланди.

   “Ота-боболаримиз қўшни Туркманистон Республикасининг  Чоржўй вилоятидан кўчиб келишган-дейди суҳбтдошим.Кўп йиллик меҳнатларим инобатга олиниб,юксак орден    билан мукофотлаганлари учун Президентиизга раҳмат.Оддий қишлоқ  мураббияси  сифатида келгусида  бу эътибордан мамнун бўлиб,фарзандларимизни янад баркамол  вояга етишлари  йўлда тер тўкаверамиз.

    Отам оддий такторчи эди.Бутун умр Сирдарё чўлларини ўзлаштиришга ҳисса қўшган.Онам Жумаева Гўзал 40 йил ўқитувчилик қилган. Шу боис оиламизда 4 қиз,мен Шоира –физика,Хуршида рус тили,Фарида ва Шоҳида бошланғич синф ўқитувчилигини танладик.Бир ўғил ва бир қизим бор.Турмуш ўртоғим билан шуларнинг камолини кўриш ниятида яшаяпиз.”

   “Гулбоғ” маҳалласида 366 хонадонда 2522 нафар аҳоли итиқомат қилади –деди мҳалла раиси Пардабой Жўраев.Мактабимиз маҳалладаги чинакам маънавият маскани ҳисобланади.Бу ерда физика фанини ўқитишга Мустафоқул Қўшбоев,Баҳодир Камолов ва яна бир қанча  мураббийлар кўп заҳмати сингган.Айнан бизнинг мактабиз ўқитувчисига “Дўстлик” ордени берилиши бизнинг маҳлла аҳлини ҳам беҳад  қувонтирди”

  Биз Президентимизнинг “Сирдарё деганда,Сирдарёликлр деганда азим Сайхун соҳилларидаги сўлим бир воҳа,қадим Мирзачўл бағрида  боғу-бўстонлар,шаҳар ва қишлоқлар бунёд этиб келаётган мард ва матонатли инсон кўз ўнгимизда намоён бўлади”- деган сўзларини яна бир бор эсладик. Чинданда шундай.

              Ўлжабой Қаршиев,
Амалия Солиева

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×