- Advertisement -
Александр Лукашенко Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 86%дан ортиқ овоз тўплади. Бу ҳақда мамлакат ОАВлари хабар қилди.
Сайловда мамлакатни 1994 йилдан бери бошқариб келаётган Александр Лукашенко ҳам қатнашди, шунингдек, яна тўрт сиёсатчи ҳам иштирок этган.
Марказий сайлов комиссияси бюллетенлар бўйича дастлабки рақамларни эълон қилди.
Унга кўра, сайловда қарийб 87 % сайловчи Александр Лукашенкога овоз берган
Иккинчи ўринда Сергей Сиранков (2,7%) қайд этилган, ундан кейин Гайдукевич (1,8%), Канопацкая (1,6%) ва Хижняк (1,2%) ўрин олган. Сайлов бюллетенуда “Барчасига қарши” вариантини белгилаганлар 5,1%ни ташкил қилган.