- Advertisement -
Жанубий Кореяда бир соат давом этган қарама-қаршиликдан сўнг президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга уринишини тўхтатди. Бу ҳақда «Yonhap» хабар берди.
«Биз қарама-қаршилик давом этаётганлиги сабабли ҳибсга олиш ордерини бажариш деярли имконсиз эканлигини билган ҳолда қаршилик туфайли жойида бўлган ходимлар хавфсизлигидан хавотирланиб, ижрони тўхтатдик»,— дейилади расмий баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал президентни ҳибсга олиш учун уч мингга яқин полициячи жалб қилинганди. Шунингдек, қароргоҳ ёнида президентни ҳимоя қилиш ва импичментни бекор қилишга чақирувчи 1 минг 200 нафар Юн тарафдорлари тўпланган.