РФнинг Камчатка ҳудудида 7.1 магнитуда кучли зилзила қайд этилди (Тошкент вақти билан соат 00:10 да). Унинг эпицентри Тинч океанидаги Петропавловск-Камчатский шаҳридан 108 километр жануби-шарқда қайд этилган.
Шунингдек, зилзила Элизовский, Уст-Камчатский ва Вилючинский шаҳар-туманларида ҳам сезилган. Зилзиладан сўнг дарҳол 3,9 магнитудали кетма-кет силкинишлар содир бўлган.
Мутахассисларга кўра, Камчатка қирғоқларида цунами хавфи йўқ.
Маҳаллий аҳолининг ёзишича, бундай зилзила узоқ вақтдан бери юз бермаганди. Одамлар тезда уйларини тарк этишга ёки хавфсиз жойга яширинишга ҳаракат қилишган.
Ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.