35.7 C
Узбекистан
Понедельник, 7 июля, 2025

Қозоғистон бокс бўйича терма жамоанинг барча мураббийларини лавозимидан озод қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Қозоғистон бокс бўйича эркаклар терма жамоанинг барча мураббийларини лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда «Tengri News» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Қозоғистонда бокс бўйича эркаклар терма жамоаси мураббийлар штаби ишдан бутунлай четлатилган ва бу қарор Қозоғистон бокс федерацияси қарори Спорт қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган.

Шу тариқа, Бош мураббий Мирзагали Айтжанов ва мураббийлар штаби таркибидан 10 нафар мутахассис ҳамда Қозоғистон бокс федерацияси вице-президенти Азиз Кожамбетов ўз лавозимини тарк этди.

Бокс бўйича Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Турсингали Эдилов эса бокс федерацияси президенти маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Янги мураббийлар штаби ҳозирча тўлиқ таркибда маълум эмас. Мазкур қарорлар катта эҳтимол билан Париж олимпиадасидаги муваффақиятсизликлар билан боғлиқ.

Қайд этиш керакки, қўшниларимизнинг Париждаги медаллари бир кумуш ва бир бронзадан иборат. Кумуш медални 24 ёшли Нурбек Оралбай, бронзани эса Нозим Қизайбай олиб келганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×