“Тесла” бутун дунё бўйлаб ходимларининг 10% дан ортиғини ишдан бўшатади, дея хабар берди “Элеcтрек” компаниянинг мактубига таяниб.
“Ушбу саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида биз ташкилотни ҳар томонлама кўриб чиқдик ва бутун дунё бўйлаб ходимлар сонини 10%дан кўпроқ қисқартириш бўйича қийин қарор қабул қилдик. Мен учун бундан нафратланадиган нарса йўқ, лекин буни қилиш керак”, — деди “Тесла” бош директори Илон Маск компания ходимларига йўллаган мактубида.
Маскнинг мактубида айтилишича, “Тесла” тез ўсиши натижасида компания “баъзи соҳаларда роллар ва лавозим функцияларининг такрорланишини бошдан кечирган” ва қисқартиришлар компанияга “кейинги ўсиш босқичи циклига” тайёр бўлишга имкон беради.
“Элеcтрек” маълумотларига кўра, қисқартиришлар тахминан 14 000 ходимга таъсир қилади, чунки “Тесла»да жами 140 000 ишчи кучи мавжуд.