Самарқандда бўлиб ўтган БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессиясида Зураб Пололикашвилига фаолиятини давом эттириш учун қайта сайланиш имконияти берилди.
Маълумот учун, Зураб Пололикашвили 2017 йилда UNWTO Бош котибига айланган. 2022 йилда Мадридда бўлиб ўтган Бош Ассамблеянинг 24-сессиясида эса иккинчи бор қайта сайланди. Унинг амалдаги ваколат муддати 2025 йилда тугайди. Шу йили Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган UNWTO Бош Ассамблеясининг 26-сессиясида ташкилот бош котиблигига навбатдаги сайлов ўтказилади.
Таъкидлаш жоизки, Зураб Пололикашвили бошчилигида UNWTO томонидан бир қанча ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. UNWTOга аъзо давлатларда хорижлик туристлар сони кескин ошди. Хусусан, Ўзбекистонга 2022 йилда 5,2 миллион хорижлик сайёҳ келган бўлса, 2023 йилда бу рақам 7 миллионга етди.
Алоҳида қайд этиш керакки, пандемия даврида ҳам З.Пололикашвили туризм соҳаси ривожига қаратилган турли тадбирларни амалга оширди. Бунинг самараси ўлароқ туризм соҳаси барқарорлигини нисбатан сақлаб қолди ва пандемиядан кейин жадал суратларда ривожланмоқда.