Туркия президенти маъмуриятининг Ғазо сектори аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами бўлган самолёти Мисрга учди. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа ижтимоий тармоқда маълум қилди, дея хабар қилмоқда «Анадолу».
Юк таркибида Фаластин анклави аҳолиси учун дори-дармон ва тиббий буюмлар бор, деди бошқарма раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, самолёт бортида 20 нафар мутахассисдан иборат шифокорлар гуруҳи бор.
Самолёт Эсенбоға аэропортидан ҳавога кўтарилган.
Вазир, шунингдек, Эл-Ариш аэропорти ва Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктида турк дала касалхоналарини яратиш бўйича техник-иқтисодий асослашни ўтказиш режалаштирилаётганини қўшимча қилди. Кожа, иш Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган қадамлар доирасида амалга оширилишини таъкидлади.