- Advertisement -
Россия Хитойнинг чеклов чораларига қўшилди ва Япониядан балиқ маҳсулотларини етказиб беришга вақтинчалик чекловлар киритди. Бу ҳақда Росселхознадзор матбуот хизмати хабар берди.
Эҳтиёт чораси сифатида 2023 йил 16 октябрдан бошлаб Росселхознадзор Хитойнинг Япониядан балиқ ва денгиз маҳсулотлари импортига вақтинчалик чеклов чораларига қўшилади”, — дейилади агентлик хабарида.
Росселхознадзор маълумотларига кўра, чеклов чоралари Япония томони «сув маҳсулотлари хавфсизлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган кенг қамровли маълумотни» тақдим этмагунча кучда қолади.