Парижда Лувр музейи терактлар эҳтимоли борлиги сабабли хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпилиши маълум қилинди, деб хабар берди Франция ОАВлари.
«Биз ташриф буюрувчиларни эвакуация қилишни ва керакли текширувларни ўтказиш учун ёпилдик», деб тушунтирди музей вакили.
Унинг аниқлик киритишича, “Лувр музей ва унинг ташриф буюрувчилари учун хавф ҳақида ёзма хабар олган”, шунинг учун истисно тариқасида музей куннинг ярмида ёпилди.
13 октябрдан бошлаб, Аррас лицейида содир этилган терактдан сўнг Францияда огоҳлик ҳолати – Вигипиратнинг терроризмга қарши тайёргарлик режасининг энг юқори даражаси бўлган. Бир кун аввал Аррас шаҳридаги лицей ўқитувчиси жиноят олдидан “Оллоҳу акбар” деб бақирган эркакнинг пичоқ билан ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган ва бир неча киши жароҳатланган эди.