- Advertisement -
Британиянинг иккинчи йирик аэропорти Гатвикда ўнлаб рейслар бекор қилинди ёки кечиктирилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Аэропорт ходимлари орасида коронавирус аниқланган.
Аввалроқ Гатвикда авиадиспетчерлар етишмаслиги сабабли 40 дан ортиқ рейслар бекор қилинган ёки кечиктирилган эди. Бунгача, август ойи охирида Буюк Британиянинг НАТС тизимидаги техник носозлик бутун мамлакат бўйлаб 2000 га яқин рейсларнинг бекор қилиниши ва кечикишига сабаб бўлган.
Буюк Британия аэропортлари мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши ва коронавирус пандемияси туфайли ишчи кучи танқислиги каби қийинчиликларни бошдан кечирмоқда.