Шимолий Корея хорижликларнинг мамлакатга киришига рухсат бериб, коронавирус пандемияси бошланганидан бери жорий қилинган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Хитойнинг CCTV телеканалига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, Шимолий Корея расмийлари барча хорижликларни икки кунлик карантиндан ўтказишни буюрган. Телеканалнинг эслатишича, 2020 йилнинг январ ойидан буён Пхенян COVID-19 нинг мамлакатга кириб бориши хавфи туфайли чегараларини бутунлай ёпган.
Дастлаб, Хитойда эпидемиологик вазият барқарорлашганидан сўнг, Шимолий Корея Дандонг ва Синийчу ўртасида юк поездлари ҳаракатини қисман тиклади, кейин узилиб қолган гуманитар алмашинувлар давом этди.
22 сентябрь куни Хитой томони икки томонлама туризм соҳасидаги алмашинув ва ҳамкорликдаги «ижобий ўзгаришлар» ҳақида маълум қилди.