Россия банки 2023 йил октябр ойида 1000 ва 5000 рубл номиналидаги модернизация қилинган банкнотларни муомалага киритишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Россия Федерацияси Марказий банки раиси ўринбосари Сергей Белов “Известия” газетасига берган интервюсида маълум қилган.
“Октябр ойида тақдим этишни режалаштирганмиз. Банкноталар замонавий – жаҳон трендлари руҳида”, — деди Белов.
Россия Федерацияси Марказий банки раиси ўринбосари 1000 ва 5000 рубллик банкноталар янгиланган 100 рублга нисбатан кўпроқ ҳимоя хусусиятларига эга бўлишини таъкидлади.
«Бу умумий тамойил — номинал қанчалик баланд бўлса, хавфсизлик комплекси шунчалик мураккаб», — деди у.