26.6 C
Узбекистан
Суббота, 23 августа, 2025

Гурбангули Бердимуҳамедовга Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олий мукофоти топширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркманистон парламенти раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олий мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар берди.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари томонидан қабул қилинган қарор Бердимуҳамедовнинг минтақа давлатлари ўртасида дўстлик, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тинчликни сақлашга қўшган улкан ҳиссаси эътироф этилганидан далолат беради.

Марказий Осиё ва Озарбайжон президентлари иштирокида Бердимуҳамедовга “Фахрий нишон” орденини топшириш маросими бўлиб ўтган. Бердимуҳамедовга мукофотни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон топширган.

Таъкидланишича, Бердимуҳамедов минтақа мамлакатлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақа давлатларининг умумий манфаатлари ва ташаббусларини дунёда илгари суришга катта ҳисса қўшган.

Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов олий фахрий мукофотни қўлга киритгач, Эмомали Раҳмонга меҳмондўстлиги, хизматларини эътироф этгани учун Марказий Осиё давлатлари раҳбарларига миннатдорлик билдирган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фарғонада автомобиль вояга етмаган болани уриб юборди

2025 йил 16 август куни соат 16:30 ларда Фарғона вилояти Бувайда туманининг “Деҳқонобод” маҳалласида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1992...

Больше похожих статей

×