24.7 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

Ҳиндистонда Нипаҳ вируси тарқалмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида икки киши Нипаҳ вирусидан вафот этди. Бу ҳақда Press Trust of India xaбар берди.

Маълум қилинишича, хавфли инфекция Кожикоде шаҳри туманида кузатилган.

“Кожикоде туманида қайд этилган икки ўлимга Нипаҳ вируси сабаб бўлган. Вазиятни таҳлил қилиш ва штат ҳукуматига ёрдам бериш учун экспертлар гуруҳи юборилди”, — дейди Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Мансух Мандавия.

Марҳумлардан бирининг яқини интенсив терапия бўлимига ётқизилган. Расмий манбаларга кўра, Кераладан яна тўрт кишининг тестлари хавфли вирусга текшириш учун Пунедаги Миллий Вирусология институтига юборилган.

Расмийлар ваҳимага ўрин йўқлиги, марҳум билан яқин алоқада бўлганларнинг бари клиникадалигини айтмоқда. Бироқ штат ҳукумати фуқароларга ташқарига чиқишда эҳтиёт чораси сифатида ниқоблардан фойдаланишни тавсия қилади. 

Нипаҳ вируси биринчи марта 1998 йилда Малайзияда топилган. Ўшандан бери касалликнинг авж олишлари вақти-вақти билан Осиёда, хусусан, Ҳиндистонда кузатилган.

Вирус миянинг яллиғланиши ва оғир нафас олиш белгиларини келтириб чиқаради. Унга қарши ваксина мавжуд бўлмаса-да, касалликнинг 70 фоиз ҳолатлари ўлимга олиб келади. Касаллик асосан кўршапалаклар орқали тарқалади, деб ишонилади. Улар мевалар, хусусан, манго, банан, ширин палма шарбати билан озиқланади ва вирусини уларда қолдиради.

Илгари Кералада Нипаҳ вирусидан ўлим ҳолатлари 2018 ва 2021 йилларда қайд этилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда расман ишлаётган пенсионерлар сони очиқланди

Давлат ва хусусий секторда ярим миллион нафардан ортиқ пенсионер ишламоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.  Манбага кўра,...

Больше похожих статей

×