21.2 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган муаммога Сенат қўмитаси ташаббуси билан ечим топилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Куни кеча  эколог.уз телеграм каналида эълон қилинган “Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган 49-оилавий поликлиника ёнида чиқиндилар тўпланмоқда” сарлавҳали мурожаатга асосан Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси  экспертлар гуруҳи аъзолари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси масъуллари, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ўрганишлар жараёнида хабарда келтириб ўтилган ҳолатлар ўз тасдиғини топди.  Яъни, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчаси, 117-уйда жойлашган Юнусобод туман ободонлаштириш бошқармаси автотураргоҳи ҳудудида чиқиндилар ноқонуний равишда жойлаштирилганлиги, бу эса ўз навбатида атроф муҳитга ва инсонлар саломатлигига салбий таъсир этаётганлиги аниқланди.

Масъуллар томонидан ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, тўпланган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича амалий чоралар кўрилди. Келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Айни пайтда мазкур масала ижобий ҳал этилиб, ҳудуд тартибга келтирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди

Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди. Президент Фармонига (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний...

Больше похожих статей

×