- Advertisement -
Афғонистонда ҳокимиятни назорат қилаётган “Толибон” ҳаракати тарафдорларига тегишли ҳарбий вертолёт мамлакат шимолидаги Саманган вилоятида ҳалокатга учради.
Бу ҳақда маҳаллий маъмурият вакилига таяниб, TOLOnews телеканали хабар берди. Вертолётнинг қулашига унинг электр узатиш линиясининг таянчи билан тўқнашуви сабаб бўлган. Ҳодиса пайтида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Вилоят хавфсизлик манбалари бортдаги ҳар икки учувчи ҳалок бўлганини айтди.