34.6 C
Узбекистан
Воскресенье, 27 апреля, 2025

АҚШ асли ўзбекистонлик эркакка қарши санкция қўллади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,470участниковПодписаться
- Advertisement -

АҚШ Молия вазирлиги Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Россия ва бошқа мамлакатлардан 200 га яқин компания ва 46 жисмоний шахсга янги чекловлар қўлланди. Улар орасида асли ўзбекистонлик Вадим Илмиев Викторович ҳам бор. Бу ҳақда “Daryo” нашри хабар берди.

АҚШ Ғазначилик бўлими берган маълумотга кўра, Вадим Илмиев 1966 йил 15 августда Самарқанд шаҳрида туғилган. У Украина фуқароси экани ва Херсон вилоятида яшаши келтириб ўтилган.

У Россия томонидан босиб олинган Херсон вилоятига 2022 йил май ойида соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар этиб тайинланган. Россия оммавий ахборот воситалари декабрь ойидан уни Херсон вилояти соғлиқни сақлаш вазири деб таништиришни бошлаган.

Очиқ манбаларга кўра, Илмиев Украина Коммунистик партиясининг аъзоси бўлган. 2017 йилда у Путиннинг чўқинтирган отаси Виктор Медведчукнинг “Украина танлови — халқ ҳуқуқи” жамоат ташкилоти ҳудудий бўлими раҳбариятида фаолият юритган.

Йиллар давомида Херсоннинг 2,5 минг нафар давлат хизматчилари буюртма бўйича ҳар бир маошидан жамғармага бадал тўлаган.

Маҳаллий ОАВ фондни шаффоф бўлмаган ҳисобот учун бир неча бор танқид қилган. Қизиғи шундаки, Илмиевнинг “Болничная касса” жамғармаси билан бир куннинг ўзида Херсоннинг бошқа туманида худди шундай номдаги бошқа фонд рўйхатга олинган – унинг раҳбари сифатида Владимир Салдо қайд этилган. 2004 йилдан бери у “Болничная касса” хайрия жамғармасини бошқариб келади.

Илмиев ниманинг ҳисобига кун кўраётгани номаълум. У 2021 йил декларацияда “Болничная касса” жамғармасидан маош сифатида йилига 50 минг гривна (тахминан 1800 доллар) олишини кўрсатган. 2018, 2020 ва 2022 йилларда ижроия хизмати унга Приватбанк, Альфа-Банк ва кредит уюшмалари олдидаги қарзлари учун иш очган. Қарздорнинг мол-мулки хатланган. Илмиев маълумоти бўйича ҳарбий хизматчи, 1987 йилда Тошкент олий қўмондонлик билим юртини тамомлаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззахга 22 дона замонавий автобус олиб келинди

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, Жиззах шаҳрида жамоат транспорти фаолиятини яхшилаш мақсадида “Oybek supertrans” МЧЖ томонидан 22 дона “Zong tong”...

Больше похожих статей

×