Грузия парламенти “Чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рўйхатга олди, унда 2024 йил охиригача Россия фуқароларига кўчмас мулк сотишни тақиқлаш назарда тутилган.
“2024 йилнинг 31 декабрига қадар Грузияда яшаш учун рухсатномага эга бўлмаган Россия фуқаролари томонидан олди-сотди шартномасини тузиш ёки хайрия қилиш йўли билан кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тақиқланади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, тақиқ васиятнома асосида кўчмас мулк оладиган россияликларга тааллуқли эмас.
Тушунтириш хатида айтилишича, Россия фуқаролари 2022 йилда 6000 дан ортиқ кўчмас мулк сотиб олган. 2023 йилнинг биринчи чорагида россияликлар 2000 дан ортиқ квартира сотиб олдилар.
Аввалроқ Литва ҳукумати россияликларга мамлакатда кўчмас мулк сотиб олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллаган эди.