- Advertisement -
Куни кеча, Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида номзодларнинг ҳеч бири биринчи турда ғалаба қозониш учун зарур бўлган 50 фоиздан ортиқ овозни тўплай олмади.
Яъни давлат раҳбарлиги учун асосий даъвогарлар:
— амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўған — 49,39 фоиз;
— мухолифат альянсининг ягона номзоди Камол Қиличдорўғли — 44,97 фоиз овоз тўплагани хақида маълумот берган эдик.
Эндиликда ғолиб 28 май куни бўлиб ўтадиган иккинчи тур сайловларида аниқланади.