- Advertisement -
Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси хабар берди. Озарбайжон Республикасининг айрим оммавий ахборот воситалари томонидан уятсиз ва ҳақоратомуз хатти-ҳаракатлар давом этаётгани муносабати билан Эрон Ислом Республикасининг Бокудаги элчихонаси ушбу масала юзасидан Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигига кескин норозилик нотаси юбориб, бу жараённи тўхтатиш, шунингдек, ушбу оммавий ахборот воситаларининг ахлоқсизлигининг давом этиши икки давлат ўртасидаги келажакдаги муносабатлар учун салбий ва ҳалокатли оқибатларидан огоҳлантирди.