Дон келишуви бўйича амалга оширилган буғдой экспортининг 44 фоизи даромади юқори бўлмаган мамлакатларга етказилди, деб баёнот берди БМТ Бош котиби вакилининг ўринбосари Фархан Ҳақ чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда.
«Экспорт қилинган буғдойнинг қарийб 44 фоизи даромади юқори бўлмаган ёки ўртача даражадан ҳам паст мамлакатларга йўналтирилган», — деди у.Унинг таъкидлашича, ўтган йили дон келишуви бўйича 17,8 миллион тонна дон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилган. Дон келишуви доирасида Украина буғдойини энг кўп олган мамлакатлар Хитой, Испания ва Туркия бўлган.Украинадан озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича келишув ўтган йили 22 июлда Истамбулда имзоланган эди.