AzonTV да «Таҳлил» кўрсатувида биология фанлари доктори Бахтиёр Aбдулғофур билан суҳбат уюштирилди. Унда, жумладан, бир пайтлар илм-фан бешиги бўлган Шарқ мамлакатларида ҳозир нега таниқли олимлар йўқ, деган саволга жавоб қидирилди.
Дарҳақиқат, нега мусулмон олимлари энди дунёни ҳайратда қолдирадиган ихтиро ва кашфиётлар қилишмаяпти? Ёки бугунги кунда Ғарб тамаддунида илм-фандаги энг олий эътироф ва мукофотлардан бири, деб ҳисобланадиган Нобел мукофоти совриндорлари орасида нега мусулмон олимлар жуда кам ёки деярли йўқ?
Ҳаттоки халқ орасида Нобел мукофоти совриндорлари орасида яҳудий миллатига мансуб олимлар кўп бўлади, деган тушунча шаклланиб қолган. Бундан ташқари, яҳудийлардан кўп олим чиқади, бунга оилада ва жамоатда ҳам жуда қаттиқ ҳаракат қилишади, деган фикр устун. Тарихдан маълумки, бир пайтлар ҳозирги фанларга тамал тошини қўйган ихтиролар мусулмон олимларига тегишли бўлган. Энг яхши кашфиётлар ислом диёрларида ва ислом ҳимоясидаги олимлар томонидан амалга оширилган. Лекин афсуски, бугунги кунга келиб бунинг тамомила акси кузатилмоқда.
манба:AzonTV