НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг таъкидлашича, Туркия Швецияни Альянсга қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатини ратификация қилиш вақти келди. Бу ҳақда у “SVT” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. “Швециянинг аризасини маъқуллаш вақти келди. Мен бу ҳақда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан суҳбатларда билдирдим”, деди Бош котиб.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, Швеция ва Финляндия 2022 йил июль ойида Мадридда бўлиб ўтган НАТО саммитида Туркия билан тузган келишув шартларини аллақачон бажариб бўлган.
Бош котибнинг фикрича, “НАТО минтақадаги иштирокини оширган. Швеция мудофаа Альянсининг фуқаролик ва ҳарбий ҳамкорлигига тобора кўпроқ интеграциялашиб бормоқда”.
“Швеция Альянсга қўшилиши жараёни доирасида АҚШ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб НАТО давлатларидан икки томонлама хавфсизлик кафолатларини олди”, деб қўшимча қилди Столтенберг.