Ҳарбийлар томонидан ўз ракеталари учун фойдаланилган камида битта қурилма Хитойга таъмирга юборилганидан кейин Тайванда катта хавфсизлик чоралари талаб қилинмоқда.
Тайваннинг Ҳсиунг-Фенг III кемага қарши ракеталарини учириш ўлчовлари учун ишлатиладиган оптик асбоб Европадаги ишлаб чиқарувчига юборилди.
Кейин у Хитойнинг шарқий қисмидаги Шандонг провинсиясидан Тайванга қайтариб юборилди, дея хабар беради Тайван матбуоти.Ўтган йили Пекин орол атрофида ҳарбий ҳаракатларни кучайтирди.Хитой Тайванни ўз ҳудудининг бир қисми деб билади ва агар керак бўлса, унга куч билан бирлашишга ваъда берди. Ўз-ўзини бошқарадиган Тайван ўзини материкдан фарқли деб билади.
Президент Цай Инг-вен Пекиндан ҳужум содир бўлган тақдирда Тайван мудофаасини кучайтириш, жумладан, мажбурий ҳарбий хизматни тўрт ойдан бир йилгача узайтириш бўйича янги режаларини эълон қилди.ҳашаматдир.