12.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Қатар-2022: Аргентина чемпион бўлган ўйинда Ўзбекистон байроғи ҳилпираб турди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Дунёнинг миллонлаб футбол ишқибозларига 28 кун мобайнида катта завқу шавқ бағишлаган жаҳон чемпионти Аргентинанинг чемпионлиги билан якун топди.

Аргентина-Франция ўртасидаги финал ўйинининг 80 дақиқасига қадар 2:0 ҳисобида олдинда бораётган Америка қитъаси вакиллари гўёки ғалабани нақд қилгандек эди. Аммо, французларнинг етакчи ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг кетма-кет иккита голидан кейин Қатар-2022 финал ўйинидаги вазият тубдан ўзгариб кетди.

Натижада учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида поёнига етган бўлса, қўшимча бўлимларда аввалига Месси Марадона ворисларини ғалабага яқинлаштирди. Бироқ, 118 дақиқада Мбаппе аргентиналикларнинг орзусини яна чиппакка чиқаргандек бўлди.

Лекин, пенальтилар сериясида Аргентина Қатарга фақат ғалаба учун келганлигини исботлади ва ҳақли равишда жаҳон чемпионлигига эришди.

Шиддатли, қизиқарли, дунёнинг эътибор марказида бўлган Қатар-2022 жаҳон чемпионати якунланди. Жаҳон футбол тарихининг мумтоз зарварағи битилди. Яшил майдоннинг янги юлдузлари кашф этилди.

Унинг етакчи жамоалари, энг кучли футболчилари, тўпурарлари, чиройли ўйинлари кўпнинг ёдида абадий муҳрланди. Минг-минглаб футбол ишқибозлари ҳали такрор ва такрор томоша қиладиган, завқ оладиган Қатар-2022 жараёнларида илк бор Ўзбекистон байроғи футбол бўйича жаҳон чемпионатида ҳилпираши ўзига хос воқеа бўлди биз ўзбекистонликлар учун.

Чемпионатнинг Аргентина ва Франция учрашувида ҳам Ватанимизнинг ҳур байроғи стадион узра ҳилпираб тургани кўнгилимизда орзуларни жилолантирди.

Яна тўрт йилдан кейин Америка қитъасида ўтадиган кейинги жаҳон чемпионатида мамлакатимиз терма жамоаси ўша Аргентина, ўша Франция, ўша Марокаш қаторида бўлишини юрак-юрагимиздан ўтказдик. Илло, бундай туйғу ўйинларни кузатиб борган, қайсидир жамоага мухлислик қилган юртдошларимизнинг ҳам қалбига ёруғ нурларни бағишлагани шубҳасиз.

Зотан, юксак ғалабалар, катта довонлар сари илдам одимлар орзулардан, ниятлардан бошланади. Шундай экан, ватанимиз байроғи кириб борган жаҳон футбол майдонларига энди Ўзбекистон либосидаги спортчиларимиз ҳам қадам қўйса, не тонг. Бунинг учун имкониятимиз ҳам, футболчиларимиз ҳам, етарли инфратузилма ҳам бор. Фақат ундан унумли фойдаланилса бўлгани.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пойтахтда жамоат транспорти ва овқатланиш муассасалари 24/7 ишлаши режалаштирилмоқда

Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия каби тунги иқтисодиёт ривожланган шаҳарларда йиллик...

Больше похожих статей

×